Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Зоминда булдуруқ ҳодисаси кузатилди
Зомин давлат қўриқхонаси ҳудудида булдуруқ ҳодисаси кузатилди.
Булдуруқ – нам совуқ ҳавода нозик ва узун жисмлар (дарахт шохлари, симлар) устидаги кристалли ёки донадор муз қопламалари. Қалин туман сабаб кўринувчанлик 50 метргача чекланганида ҳамда ҳарорат 0 даражадан паст бўлганда кузатилади.
Намликка ўта тўйинган ҳаво таркибидаги сув кристаллашиб дарахт шохлари, ўсимликлар ва симёғочларга ёпишиб қолади. Яъни қиров атрофни қор каби қамраб олади.
Кристалли булдуруқ сув буғи момиқ гулчамбарлар шаклида десублимацияси натижасида ҳосил бўлади. Бироз булутли совуқ ҳавода -10° С дан паст ҳаво ҳароратида, музли туманда, енгил шамолда кузатилади. У кўпинча кечаси бир неча соат ичида содир бўлади. Кун давомида қуёш нури таъсирида аста-секин эриб тушади, аммо булутли об-ҳаво ва сояда кун бўйи давом этиши мумкин.
Донадор булдуруқ куннинг исталган вақтида нолдан -10° С гача бўлган ҳаво ҳароратида ва мўътадил ёки кучли шамолда тумандаги майда томчиларнинг чўкиши натижасида ҳосил бўлади. Ҳаво ҳарорати пасайганда ва тунда у кристалли булдуруққа айланиши мумкин.
Булдуруқ совуғи жуда кучли бўлгани учун ўзбек халқида “Бир булдуруқ уч қорга татийди” деган мақол бор.
Мавзуга оид
18:39 / 25.02.2026
Зоминда йўқолиб қолиб, кейин жасади топилган 2 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлгани аниқланди
11:52 / 31.01.2026
Зоминда “Суффа” платосида Tracker ва Cobalt хандаққа тушиб кетди
18:59 / 25.01.2026
Жиззах вилоятида 11 ёшли ўқувчи B2 сертификатини қўлга киритди
17:26 / 25.07.2025