14:24 / 12.12.2022
8564

Тошкентда 3 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Пойтахтнинг Олмазор туманида уч автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериши оқибатида йўловчилардан бири шифохонага ётқизилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.

«Бугун, 2022 йил 12 декабр куни соат 12:00 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Фаробий кўчасида ҳайдовчи, 1972 йилда туғилган Т.К. Captiva русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, оралиқ масофани сақламагани оқибатида ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Ш.К. бошқарувидаги Cobalt ҳамда ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Spark русумли автомобилларга тўқнашган», дейилади хабарда.

Ҳодиса натижасида Spark автомобили йўловчиси М.Р. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top