Тадбир давомида Ўзбекистон ташкилотга аъзо бўлиш жараёни доирасида келгусида биргаликда амалга ошириладиган саъй-ҳаракатлар, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳи 6-йиғилишига тайёргарлик кўриш чоралари муҳокама қилинди.
Мамлакат ташкилотга киришини жадаллаштириш мақсадида ЖСТга аъзо барча давлатлар бозорларига товар ва хизматлар кириб бориши юзасидан икки томонлама музокараларни фаоллаштириш ва якунлари бўйича тегишли баённомаларни имзолаш зарурлиги қайд этилди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, қўшма саъй-ҳаракатлар натижаларини доимий таҳлил қилиб бориш, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиши жараёнини янада жадаллаштириш бўйича фикр алмашиш мақсадида ушбу форматдаги учрашувларни мунтазам равишда ўтказиб боришга қарор қилинди.















