Маълум бўлишича, тендерда ғолиб бўлган “Universal Proekt Servis” хусусий корхонаси томонидан Оилавий шифокорлик пунктида капитал таъмирлаш ишлари бошланган.

Бино 2021 сентябр ойида фойдаланишга топширилиши керак эди. Лекин бинода ишлар чала ташлаб кетилган.

Табибнинг ўзи бемор...

“Ҳозирги ишлаётган жойимиз аслида чойхона биноси бўлган. Авария ҳолатига келиб қолган бинода қурилиш бошланган пайтда чойхонага кўчиб ўтдик.

Мадибобоева Мастура, ҳамшира

Шу йил иккинчи йил шу бинода қишлашимиз. Касал бўлмаган ходимлар қолмади. Ўзим ҳам мажбурликдан ишлаяпман. Боқа-чақани боқиш керак-ку. Тепадан иш талаб қилишади. Ноиложликдан совуқ хонада ўтирамиз. Қишлоғимиз катта. 5 300 нафар аҳолига хизмат кўрсатамиз. Жами 22 ходим ишлайди.

2 йил деганда янги бино қуриб битказилди. Нима сабабдан кўчмаяпмиз, билмайман. Бино битгач, тозалаб ҳам келдик. Иситиш тизимида муаммо бор дейишди”, – дейди ОШП ҳамшираси Мастура Мадибобоева.

Оилавий шифокорлик пункти ўт ёқувчиси Ғайратжон Ҳакимов қурувчи томонидан ишлар чала ташлаб кетилганини таъкидлади.

“Аввалги қишлоқ врачлик пункти  яроқсиз ҳолга келган эди. 2020 йилда бузилиб янгиси қуриладиган бўлди. Усталар келиб қурилиш ишлари бошланди ҳам. Лекин бино битгани билан жуда кўп муаммолари бор. Кўп ишлар чала қолиб кетди.