Uzum Market мутахассислари Янги йил байрамида қандай совға олишни исташларини ва ўз яқинларига нима совға қилишни режалаштиришаётганига аниқлик киритди. Бу йил энг кўп орзу қилинган совғалар қаторидан смартфонлар, маиший техника, кийим-кечак ва аксессуарлар жой олди, яъни 26 ёшгача бўлган ёшлар смартфонни орзу қилишса, мамлакатимизнинг нисбатан катта ёшли аҳолиси совға сифатида маиший техника олишдан хурсанд бўлишади. Ва, албатта, ёшлар тўй, романтик саёҳат ва болалар ҳақида ҳам орзу қилади.

Мамлакатнинг 5000 дан ортиқ аҳолиси иштирок этган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ўзбекистонликлар Янги йилга тайёргарлик кўришга пухта ёндашишади – сўровномада иштирок этганларнинг ярмидан кўпи совғаларни олдиндан сотиб олишларини айтишган. Шу билан бирга, мамлакат аҳолисининг 86 фоизи байрамни уйларида, фақат энг яқин инсонларидан 2-3 тасини таклиф қилган ҳолда нишонлашни режалаштирмоқда.

Бу йил энг кўп истак билдирилган совғалар рўйхатида: смартфонлар, маиший техника, кийим-кечак ва аксессуарлар ўрин эгаллаган. Қизлар, шунингдек, ширинликлар, гуллар ёки тақинчоқлар олишдан, эркаклар эса соат ёки ноутбукдан хурсанд бўлишларини таъкидлашган. Китоблар ҳам энг яхши совға унвонини сақлаб қолган - сўровномада қатнашганларнинг тахминан 10 фоизи уй кутубхонасини мамнуният билан тўлдиришларини айтиб ўтишган.

Сўровнома маълумотларини Uzum Market статистикаси ҳам тасдиқлайди: декабрь ойининг иккинчи ҳафтасида сайтда смартфон ва маиший техника савдоси 20 фоизга, кийим-кечак ва пойабзалга талаб 40 фоизга ортган, ширинликлар эса 2 баравар оммалашган. Фойдаланувчилар уй безаклари ҳақида ҳам унутишгани йўқ: арча, ялтироқ тасмалар ва байрамона Янги йил либослари ҳам сотувда етакчилар қаторида турибди.

– Бугунги кунда Uzum Market маркетплейсида мижозларимиз бутун оила аъзолари учун совғалар топишлари ва уларни тезкор етказиб бериш хизмати орқали ягона сайтдан буюртма қила олишлари учун йирик брендларнинг ҳам, маҳаллий сотувчиларнинг ҳам 100 000 дан ортиқ турдаги товарлари намойиш этилмоқда, дейди Uzum Market маркетплейси бош директори ўринбосари Акмал Раҳимов. — Янги йил совғаларини харид қилиш жараёни янада қизиқарли бўлиши учун эса 16 декабрь куни платформада ўн минглаб товарлар, жумладан смартфонлар, янги йил салатлари учун яшил нўхатлар, болалар ўйинчоқларига 80 фоизгача чегирмалар билан Янги йил олди арзонлаштирилган сотуви бошланади.