Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наврўз байрамигача жамоат транспорти учун 2000 та автобус сотиб олинади
Тошкент шаҳри учун қўшимча мингта замонавий автобус сотиб олинади, 7 та ер усти метро бекати ишга туширилади.
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида жамоат транспорти билан боғлиқ вазиятга эътибор қаратди. Наврўз байрамигача республикага 2000 та автобус олиб келиниши маълум қилинди.
«Жамоат транспортидаги вазият мутлақо ўзгаради.
Тошкент шаҳри учун қўшимча мингта замонавий автобус сотиб олинади, 7 та ер усти метро бекати ишга туширилади.
Буларнинг ҳисобига, ҳар куни 500 мингдан зиёд пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қўшимча қулайликлар яратилади.
Ҳудудларда ҳам йўловчи ташиш сифатини яхшилаш мақсадида, яна мингта автобус ҳаракати йўлга қўйилади.
Бу орқали, жамоат транспорти бўйича аҳвол оғир бўлган 300 та маҳалладаги 1 миллион аҳолининг узоғи яқин бўлади», деди президент.
Мавзуга оид
16:14 / 04.06.2026
Электропоезд чиптасини Тошкент жамоат транспорти билан боғловчи тарифлар жорий этилади
15:14 / 04.06.2026
Йўлкирани автобусга чиқиш пайтида тўлаш мажбурий бўлади
17:55 / 25.05.2026
Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00 дан ҳаракатланади
13:40 / 20.05.2026