Жаҳон | 16:19 / 20.12.2022
9031
2 дақиқада ўқилади

Россия ИИВ «Биринчи канал» собиқ раҳбарларидан бирини қидирувга берди

Россия расмийлари томонидан «хорижий агент» деб топилган галерист Марат Гелман жиноий иш бўйича федерал қидирувга берилган.

Фото: РИА Новости

Россия Ички ишлар вазирлиги галерист Марат Гелманни жиноий иш бўйича федерал қидирувга берди. Унинг исми 20 декабрь, сешанба куни «Розыск» маълумотлар базасида пайдо бўлди

2021 йил 30 декабрдан бошлаб галерист «хорижий агент» функциясини бажарувчи хорижий оммавий ахборот воситалари реестрига киритилган. 

«Ватан ҳам янги йил билан, ҳам юбилей билан табриклади, мен энди «хорижий агентман», - дея изоҳ берганди ўшанда арт-менежер қарорга. 

Марат Гелман 2002 йилдан 2004 йилгача «Биринчи канал» бош директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2009 йилда у 2013 йилгача бошқарган PERMM музейига асос солган. 2013 йил июнь ойида маҳаллий ҳокимият билан можаро фонида у директор лавозимидан бўшатилди ва Пермдан кўчиб кетди. 2014 йилдан бери Черногорияда яшайди. Россия Ички ишлар вазирлигининг карточкасида кўрсатилишича, у Исроил фуқаролигига эга. 

2020 йил август ойида Гелманнинг Москвадаги квартираси тинтув қилинди. 2022 йил январь ойида номаълум шахслар ушбу хонадон эшигига қизил бўёқ билан «хорижий агент» деган ёзувни чаплаб кетишган. 2022 йил февраль ойида адвокат Павел Чиковнинг сўзларига кўра, галеристга нисбатан унинг мақоми эълон қилинганда «эслатманинг йўқлиги сабабли» маъмурий модда бўйича баённома тузилган. 

Украинада уруш бошланганидан сўнг, галерист россиялик коллекционер ва хайриячи Игор Цуканов билан биргаликда Лондоннинг Saatchi галереясида «The Ukrainian Way» кўргазмасини ўтказмоқчи эди. Тадбир Украина маданий ҳамжамиятининг танқидига жавобан бекор қилинди. 

Мавзуга оид