DW хабарига кўра, Кировоград вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Андрей Райкович ҳужум оқибатлари ҳақида маълум қилган.
Унинг билдиришича, логистика объектлари, транспорт ва саноат корхоналари ҳужумга учраган. Райкович хабар берган пайтда вилоят ва унинг марказига ҳужум давом этаётганини айтган.
Маъмурият раҳбари аҳолини хавфсизлик чораларига риоя қилишга ва ҳужумга оид маълумотларни интернетда тарқатмасликка чақирган.
Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучларининг дастлабки маълумотларига кўра, Россия ҳужумда одатий дронлар билан бирга реактив дронлардан ҳам фойдаланган.
Ҳудуддаги вайронагарчиликлар ва ҳужумнинг бошқа оқибатлари аниқлаштирилмоқда.















