Қонун лойиҳасига кўра, 2023 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 310,6 трлн сўм, харажатлар эса 343,2 трлн сўмни ташкил этиши мўлжалланмоқда. Тақчиллик чегараси – 32,5 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 3 фоиз.

2023 йилда олинадиган давлат ташқи қарзининг чекланган миқдори – 4,5 млрд доллар. Шундан 2 миллиарди давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга, 2,5 миллиарди инвестиция лойиҳаларига йўналтирилади. Ўзбекистон Республикаси номидан 17 трлн сўмлик давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши кўзда тутилмоқда.
2023 йилда ялпи ички маҳсулот 1 триллиард сўмдан ошиши (1 068 трлн сўм) кутилмоқда. ЯИМ ўсиши 2022 йилда 5,7 фоиз, 2023 йилда 5,3 фоиз, 2024 йилда 5,6 фоиз, 2025 йилда 6 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда.
Ҳужжатга кўра, узоқ йиллар ичида биринчи марта 2023 йилда инфляция икки рақамли кўрсаткичдан пастга тушиб, 9,5 фоиз бўлиши мўлжал қилинмоқда.

Биринчи даражали бюджет тақсимловчилар (вазирлик ва идоралар) сони – 64 та (2022 йилда 58 та эди). 2023 йилда улар:
- ўзларининг жорий харажатларини қайта тақсимлаш ва маблағларни бир давлат дастуридан бошқасига қайта тақсимлаш ваколатига эга бўлади;
- республика бюджетидан ажратиладиган маблағлардан фойдаланиш ҳолати бўйича Қонунчилик палатасида ҳисобот бериб бориши керак бўлади.















