Энергетика вазири газ экспорти бўйича Ўзбекистон ва Хитой статистикасидаги фарққа изоҳ берди
Газ экспортидаги Ўзбекистон ва Хитой статистикасидаги фарқ қандай келиб чиқмоқда?
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов газ эскпортидаги Ўзбекистон ва Хитой статистикасидаги фарқ қандай келиб чиқаётганига изоҳ берди.
«Тан олиш керак, икки мамлакатнинг статистик ҳисоботларида фарқ бор. Сабаби, бизнинг статистикада фақатгина экспорт қилинган газнинг ҳажми ва унинг суммаси кўрсатилган. Хитой тарафи эса, умуман Ўзбекистондан импорт қилинган товар ва маҳсулотлар хизматларини инобатга олган.
Ва бу ерда Ўзбекистондан экспорт қилинган газдан ташқари, Ўзбекистон ҳудудидан Туркманистондан тортиб Хитойгача кетган газ қувури бор. У ерда бизнинг ҳудудда Asia Trans Gas қўшма корхонаси бор. Ушбу корхона газ транспортини амалга ошириб беради.
Яъни, Ўзбекистон ҳудудидан транспорт қилинган газ ва транзит хизматлари учун тўланган пул. Мана шу иккита суммани қўшганда Хитой статистикаси берган рақам келиб чиқади», дея тушунтириш берган вазир.
Ўзбекистон статистикасида ноябр ойида 39,6 миллион долларлик газ экспорт бўлгани кўрсатилган. Хитой статистикаси бўйича эса ноябр ойида Ўзбекистондан бундан уч баробар кўп – 114,2 миллион долларлик газ импорт қилингани акс этган.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024