Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунламоқда
У бунга мажбур бўлаётганини айтган. Депутат спикер ўринбосари Улуғбек Иноятов бюджет лойиҳаси муҳокамаларида сўз бермаганини таъкидлаб, қонун муҳокамасида қатнашмагани ҳақида ёзган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз мандатини топширмоқчи.
«Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман.
Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Розинг бўлинглар! Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин!» - деб ёзган депутат телеграм-каналида.
Шунингдек, у твиттердаги саҳифасида Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Улуғбек Иноятов унга бюджет лойиҳаси муҳокамаларида очиқчасига сўз бермаганини маълум қилган.
«Бу сафарги бюджет муҳокамаларида иштирок этмадим. Катта ҳажмдаги лойиҳани ўқишга ҳам етарли вақт берилмади. 1-ўқишда ялпи мажлисда сўз сўрасам, "замспикер" Улуғбек Иноятов очиқчасига сўз бермади. Сўнг мажлисдан чиқиб кетдим ва кирмадим.
Депутатларнинг оғзини ёпадиган "замлар"нинг боридан йўғи яхши», - дейди Кушербаев.
Мавзуга оид
15:34 / 20.10.2024
Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига виза режимини жорий этишга чақирди. Жамоатчилик бунга жавоб қайтарди
20:54 / 23.01.2024
“Орқасида амалдорлар турган бўлади” — Кушербаев табиатни пуллаётган тадбиркорлар ҳақида
14:51 / 26.12.2023
Расул Кушербаев экология назорат органини ҳукумат таркибидан чиқаришни таклиф қилди
11:24 / 26.12.2023