Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ўсадиган лолаларнинг 24 тури Халқаро қизил китобга киритилган
Ўзбекистонда кенг тарқалган лолаларнинг 24 тури Халқаро қизил китобга киритилган, деб хабар бермоқда «Дунё».
Лола (Tulipa L.) туркуми вакиллари Хитой ғарбий қисмидан тортиб то шарқий Европа ҳудудларигача бўлган заминда ўсади. Марказий Осиё ушбу ўсимлик тарқалиш ва биохилмахиллик маркази ҳисобланади. Айни пайтда Ўзбекистонда лолаларнинг 33 тури мавжудлиги аниқланган.
Билдирилишича, кейинги вақтларда республикада кўпгина ноёб ўсимликлар қатори лола турларига ҳам антропоген (инсон фаолиятига оид) омиллар салбий оқибатлари ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаяпти. Бунинг яққол исботи сифатида 19 та лола турларини Ўзбекистон Қизил китобига (2019) киритилгани ва тадқиқот натижаларига кўра, лола популяциялари қисқариб бораётгани далил бўла олади. Қизил китобга киритилган лоланинг бешта тури эса умуман муҳофаза қилинмайдиган ҳудудларда учрайди.
Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон лолаларини муҳофаза қилиш бўйича Буюк Британия Кембридж университети ва Кью Қироллик Ботаника боғи, Флора ва Фауна халқаро ташкилоти, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Фанлар академиялари ботаника ва ўсимликларни муҳофаза қилишга ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари иштирокида илмий гуруҳ тузилган. Гуруҳда Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти олимлари ҳам бор.
Мавзуга оид
10:21 / 13.05.2026
Сурхондарёда Қизил китобдаги қушни овлаб, истеъмол қилганлар аниқланди
14:39 / 06.05.2026
Қашқадарёда балиқчи табиатга етказган зарар миллион долларга баҳоланди
13:52 / 02.03.2025
Фарғонада Қизил китобга киритилган қушни ноқонуний сақлаб келган фуқаро ушланди
21:13 / 31.10.2024