Uzum Market маркетплейсида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан тадбиркорлар, шунингдек, йирик ишлаб чиқарувчилар ва расмий дистрибюторлар ўз маҳсулотларини сотмоқдалар – ҳозирда маркетплейсда Artel, Bosch, Viessmann, Shivaki, Avalon, Beko, Braun, Gefest, LG, Tefal, Philips, Sony ва бошқа кўплаб брендлар тақдим этилган.

Йирик ишлаб чиқарувчилар ва дистрибюторлар учун маркетплейсга чиқиш савдо географиясини кенгайтириш, шунингдек, янги савдо каналларидан фойдаланиш имкониятини яратади. Маркетплейснинг логистик имкониятлари ва маркетинг воситалари компанияларга ўз инфратузилмасини ривожлантиришга вақт ва пул сарфламасдан тезда янги мижозларни жалб қилиш ва савдони ошириш имконини беради.

Маркетплейснинг асосий муваффақият омиллари бу – ассортимент кенглиги ва хизмат кўрсатиш сифати. Чексиз онлайн жавонда йирик брендлар маҳсулотлари, жумладан, ноёб ShSB ҳам, шунингдек кичик компаниялар таклифлари ҳам тақдим этилади, – дейди Uzum Market маркетплейси бош директори ўринбосари Акмал Раҳимов. – Шу билан бирга, йирик брендлар ҳам, маҳаллий бизнес ҳам, кимдир таклифнинг ўзига хослиги туфайли, кимдир эса ўз нарх тоифасидаги етакчилик туфайли биздан ўз харидорларини топади. География кенгайиши билан бизнинг платформамизда ўз маҳсулотларини сотадиган тадбиркорлар сони ҳам ортади, чунки улар Uzum Marketʼда сотиладиган товарларни ўз шаҳарларидаги тарқатиш нуқталарига олиб келишлари мумкин бўлади, бу эса хизматимизни жуда кичик компаниялар учун ҳам қулайроқ қилади.

Uzum Market билан ҳамкорлик биз учун янги каналлар ҳисобига савдо географиясини кенгайтириш, шунингдек, маркетплейсларни фаол ўрганаётган фойдаланувчиларни жалб қилиш имкониятидир, — дейди Artel корпоратив мижозлари билан ишлаш департаменти директори Камолиддин Тўлаганов. — Хизмат қанчалик тез ривожланиб, географияси кенгайиб бораётганини кўриб, ишимизнинг дастлабки натижаларини баҳолар эканман, айни вақтда биз Uzum билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканимизни билдираман. Бугунги кунда маркетплейсда 170 га яқин маҳсулот номи тақдим этилган ва биз ушбу ассортиментни фаол равишда кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз. 

Бутун мамлакат бўйлаб маҳсулот сотишни бошлаш учун Uzum Market