Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ЙТҲда икки киши вафот этди
Бешариқ тумани ва Фарғона шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаларида икки киши вафот этди, бир киши жароҳатланди.
Фарғона вилоятида юз берган икки йўл-транспорт ҳодисасида икки киши вафот этди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
7 январ куни соат 14:00 ларда Бешариқ туманидан ўтган 4К-896 автомобил йўлининг 6-километрида Nexia қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Шу сабаб у ўз йўналишида келаётган Lacetti билан тўқнашган.
Оқибатда Nexia йўловчиси жароҳат олиб шифохонада вафот этган.
Шунингдек, 8 январ куни Фарғона шаҳар Янги аср кўчасида йўл четида ҳаракатланиб келаётган икки пиёдани 1995 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt уриб кетган. Оқибатда пиёдаларнинг бири воқеа жойида вафот этган, иккинчиси шифохонага ётқизилган.
Мавзуга оид
11:20 / 13.07.2026
Сўхга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади
10:48 / 13.07.2026
Кафедаги жанжал ўлим билан тугади. Айбдор биттами ё бир нечта?
09:00 / 08.07.2026
Фарғонада қарийб 6 кг «гашиш» мусодара қилинди
17:55 / 03.07.2026