Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти Ўзбекистонга газ етказиб бериладиган «Галқиниш» конига ташриф буюрди
Сердар Бердимуҳамедов маҳаллий истеъмолчиларни табиий газ билан тўлиқ таъминлаш, шунингдек, газ экспорти салоҳиятини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берди.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 20 январ куни Мари вилоятига сафар уюштириб, жуда катта табиий газ захираларига эга энг йирик «Галқиниш» газ конига ташриф буюрди. Бу ҳақда Туркманистон телевидениесининг «Watan» ахборот дастурига таяниб Turkmenportal хабар берди.
Президент конда амалга оширилаётган ишлар, қайта ишлаш саноати тузилмаларига замонавий инновацион усуллар жорий этилаётгани билан қизиққан. «Turkmengaz» давлат концерни раҳбари Ботир Аманов президентга ишларнинг аҳволи, ишлаб чиқариш қувватлари, янги қудуқларни ўзлаштириш ҳолати тўғрисида маълумот берган.
«Давлат раҳбари маҳаллий истеъмолчиларни табиий газ билан тўлиқ таъминлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, газ экспорти салоҳиятини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берди», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 12 декабр куни Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов Ашхободга ташриф буюриб, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов билан учрашган ва Ўзбекистонга қўшимча равишда кунига 20 млн куб метр газ бериш (3 ойда жами 1,5 млрд куб метр) бўйича келишувга эришиб, шартнома имзолаган эди.
12 январ куни «Turkmengaz» томонидан Ўзбекистонга табиий газ етказиб бериш тўхтатилди. Бунга «Галқиниш» газ конидаги ички коммуникацияларда гидрат тўпланиши сабаб бўлгани айтилди. Шу билан бирга Ўзбекистонга газ етказиб берилиши тез орада тикланиши ҳақида ҳам хабар берилди.
Turkmenportal хабарида Ўзбекистонга газ етказиб бериш билан боғлиқ масала ёритилмади.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
18:29 / 13.06.2026
Тошкентда фуқародан минг доллар талаб қилган туман газ таъминоти бўлими ходими ушланди
12:12 / 09.06.2026