Mobiuz абонентлари сони 7 миллиондан ошди
Mobiuz марказий офисида компаниянинг етти миллионинчи абонентини сертификат ва қимматбаҳо совға билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мобил алоқа абонентларини ҳисобга олиш қоидаларига кўра, Mobiuzнинг етти миллионинчи абоненти сифатида Қорақалпоғистон Республикасидан Гулшат Агаева рўйхатга олинди. У компанияга уланган куни мобил алоқа оператори ривожланиши тарихида янги саҳифа очганини хаёлига ҳам келтирмаганди.
“Дугоналаримнинг тавсияси билан Mobiuzʼга уланишга қарор қилдим. Тахиатош туманидаги савдо шохобчаларининг бирига мурожаат қилиб, рақам ва тарифни танладим. Орадан маълум вақт ўтгач, менга Тошкентдан қўнғироқ қилиб, Mobiuzʼнинг эсда қоларли абоненти бўлганимни айтишганда, ишонмадим. Фақат компаниянинг ҳудудий бўлими вакиллари билан суҳбатлашганимдан сўнг, бу ҳақиқат эканига амин бўлдим”, — деб ўртоқлашди Г.Агаева.
Гулшат Қорақалпоғистондаги болалар таълим ташкилотининг бирида ишлайди. Тақдирлаш маросимига у холаси билан келди.
Mobiuz бош директорининг маркетинг ва савдолар бўйича ўринбосари Лола Филатова етти миллионинчи абонент ва унинг холасини ушбу воқеа билан табриклади. Гулшат Агаевага тегишли сертификат ва компаниянинг махсус совғаси – энг сўнгги русумдаги Apple смартфони топширилди.
Етти миллионинчи абонентга эришиш Mobiuz учун муҳим воқеадир. Mobiuz тезкор ривожланаётган уяли алоқа оператори сифатида инновацион технологиялар, мослашувчан тарифлар, ҳамёнбоп хизматларни таклиф этмоқда. 2022 йилда компания ўз фаолиятида рекорд миқдордаги 2600 дан ортиқ таянч станцияларини ишга туширди, шу жумладан 5G тармоғини тижорий фойдаланишга топширди.
Mobiuz 2014 йил 1 декабрдан буён фаолият юритиб келмоқда. Оператор 2015 йилнинг ноябрида илк миллионинчи абонентига эришган. 2020 йил охирида компаниянинг абонент базаси 3,9 миллион, 2021 йил охирида эса 5 миллион абонентни ташкил этганди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 20.12.2023
Mobiuz ISO сертификациясидан муваффақиятли ўтди
17:14 / 08.12.2023
Mobiuz 340 кун ичида Тошкент вилоятида 440 дан ортиқ таянч станцияларини ишга туширди
16:55 / 06.12.2023
Сурхондарё вилоятида 320 дан ортиқ Mobiuz таянч станциялари ишга туширилди
14:06 / 01.12.2023