Жаҳон | 09:41 / 25.01.2023
4919
4 дақиқада ўқилади

АЭХА Украина атом электр станцияларида ҳеч қандай қурол топмади

АЭХА раҳбарининг айтишича, Россиянинг Украинани атом электр станцияларида қурол-яроғ жойлаштирилгани ҳақидаги айбловларига жавобан барча объектлар тўлиқ текширувдан ўтказилган. Ҳеч қандай қурол топилмади, деди у.

Фото: D. Candano Laris/IAEA/dpa/picture alliance

Россия Украинани атом электр станцияларига ҳарбий техника жойлаштиришда айблаганидан сўнг, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) 24 январь, сешанба куни Украинадаги барча атом электр станцияларида кенг қамровли текширув ўтказди ва уларда ҳеч қандай қурол топилмади. Бу ҳақда АЭХА раҳбари Рафаэл Гросси ўша куни Европа парламентида сўзлаган нутқида маълум қилди. «Албатта, бу текшириш натижаси салбий бўлди ва бу ҳақда ҳисобот тақдим этамиз», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, агентлик атом электр станцияларидаги хавфли ва ноқонуний хатти-ҳаракатлар бўйича айбловларни иккинчи марта фош қилмоқда. Биринчи бундай эпизод Россия Украинани «ифлос бомбалар» тайёрлаганликда айблаганида содир бўлди, деб эслайди у. Ўшанда АЭХА инспекторлари ҳам шошилинч текширув ўтказиб, «барча радиоактив моддалар ўз ўрнида ва бундай тахминларга асос йўқ» деган хулосага келишди.

Киев таклифига кўра, АЭХА инспекторлари ҳозирда Украинанинг барча бешта атом электр станцияларида, жумладан Чернобилда доимий бўлиб, уруш вақтида техник ёрдам кўрсатяпти. Агентликнинг навбатдаги мақсади Запорижжя АЭС атрофида ва унинг ёнида хавфсиз ҳудуд яратиш, деди Гросси. У бу ҳақда Украина ва ЗАЭС ҳудудини эгаллаб олган Россия билан музокаралар олиб бормоқда, у бу мулоқотни ядровий хавфсизлик муаммосини сиёсий ечимга умид берувчи кўприк деб атади.

АЭХА директори ЗАЭС атрофидаги хавфсизлик зонаси қуролсизлантирилган ҳудуд эмаслигини тушунтирди. Унинг агентлиги станция ҳудуди ва унга туташ ҳудудда ҳарбий ҳаракатлар тўхташига, шунингдек, Россия томонидан атом станцияси атрофида ракета ва оғир артиллерия қурилмаларини жойлаштирмасликка эришишга ҳаракат қилмоқда.

«Ўқ отиш, бомбардимон қилиш, АЭС электр тармоғидаги доимий носозликлар шароитида авария хавфини истисно этиб бўлмайди. Бундай ҳолда нима бўлиши мумкинлигининг бутун кўлами бор, - дея АЭХА раҳбари DW'нинг ЗАЭСда авария юз бериши мумкин бўлган сценарийлар ҳақидаги саволига жавобан. - Буни поездларнинг фалокати билан солиштириш мумкин: қанча одам ҳалок бўлиши турли омилларга боғлиқ. Бу ерда ҳам шундай: бу битта реактор бўладими, ёнилғи омборига зарар етадими, таъсир ҳудуди қанчалик катта бўлади? Ҳар ҳолда, биз буни ўз тажрибамизда синаб кўрмоқчи эмасмиз!»

Европа парламенти АЭХАнинг ЗАЭС атрофида хавфсизлик зонасини яратиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. «Россиянинг Украинадаги тажовузкорлиги бизнинг қитъамиздаги ядро хавфсизлигига тўғридан тўғри таҳдиддир, - деди Европарламентнинг ташқи ишлар қўмитаси раҳбари Дэвид МакАллистер. - Биз барча АЭХАнинг саъй-ҳаракатлари келишувга олиб келади деб умид қиламиз». Европарламентнинг хавфсизлик ва мудофаа бўйича қуйи қўмитаси раҳбари Натали Луазо бу музокаралар тез орада якунланишига ва ЗАЭС атрофида хавфсиз ҳудуд имкон қадар тезроқ ташкил этилишига умид билдирди.

Гросси аллақачон Украинада президент Володимир Зеленский билан музокаралар олиб борган ва яқин кунларда Россияга боради.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери