Жаҳон | 13:28 / 27.01.2023
8321
2 дақиқада ўқилади

Япония Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

Япония Россияга нисбатан жорий этган санкцияларни кенгайтирди. 

Фото: KAMAZ

27 январдан бошлаб 22 жисмоний шахс ва учта ташкилот - "Иркут" самолёт ишлаб чиқарувчи компанияси, "Авангард" Москва машинасозлик заводи ва "КамАЗ" активлари музлатилади.

3 февралдан бошлаб Россия Федерациясига роботлар, радиоактив материаллар, шунингдек, ядровий иншоотлар, нефть ва табиий газни қидириш ускуналари экспорти тақиқланади. 

Бундан ташқари, рўйхатга портловчи моддаларни аниқлаш учун ускуналар, портатив генераторлар, лазерли пайвандлаш машиналари киради. 

Шу кундан бошлаб Россияга вакциналар ва тиббий асбоб-ускуналарни сотиш тақиқланади. Экспорт чекловлари 49 та ташкилотга таъсир қилади.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага қарши урушини қўллаб-қувватлагани учун Беларусга қарши янги санкциялар пакетини тайёрлаши хабар қилинганди.

Бу чора-тадбирлар асосан ЕИ томонидан Москвага нисбатан қўйилган чекловлар, жумладан, асосий технологиялар ва энергетика соҳасига тегишли чекловларни такрорлайди. 

Бошқа нарсалар қаторида: ҳарбий мақсадларда қўлланадиган икки мақсадли товарлар ва технологияларни Беларусга етказиб беришга эмбарго; қимматбаҳо товарлар, инвестициялар ва айрим хизматларни кўрсатиш бўйича савдо чекловлари; Беларусга нефть, кўмир, пўлат маҳсулотлари ва олтин сотишни тақиқлаш.

Мавзуга оид