Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бир кунга ижарага олинган Gentra'нинг барча эҳтиёт қисмлари ечиб олиб кетилди
Пойтахтда автомашинани ижарага олиш жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлди.
Жорий йилнинг 19 январь куни Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга автомашиналарни ижарага бериш шохобчаси раҳбари мурожаат қилди, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ.
Шохобчаси раҳбари бир кун аввал 20 ёшли Ш.И. Gentra автомашинасини 19 январь куни соат 22:30 да қайтариш шарти билан ижарага олиб, қайтариб бермаганлигини баён қилган.
Автомашинанинг жойлашуви GPS мосламаси орқали аниқланиб, унинг ҳолати кўздан кечирилганда, автомашинадан антирадар, видеорегистратор, барча ғилдираклари ва ўриндиқлари, рул, ёритиш чироқлари ва яна бир қатор эҳтиёт қисмлари ечиб олиб кетилганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
12:27 / 12.03.2026
Тошкентда ижара ҳақи сабаб талабалар ва ижарачи ўртасида жанжал юз берди
11:19 / 22.01.2026
Ҳудудлар кесимида ижара хизматлари ҳажми эълон қилинди
09:35 / 06.01.2026