Россияда илк бор Россия Федерацияси Жиноят кодексининг «Террорчилик ҳаракати» моддаси бўйича ҳарбий комиссарликка ўт қўйганлик учун ҳукм чиқарилди, деб ёзади ТАСС.
Марказий округ ҳарбий суди Владислав Борисенкони Нижневартовскдаги ҳарбий комиссарликка ўт қўйгани учун 12 йилга қаттиқ режимдаги колонияга ҳукм қилди.
Борисенко, шунингдек, унинг шериги деб тахмин қилинган шахс май ойи бошида, ҳарбий комиссарликдаги ёнғиндан бир ҳафта ўтиб ҳибсга олинган эди.
Дастлаб уларга қасддан мол-мулкка зарар етказиш ва безорилик айбловлари қўйилган бўлса, сўнгра айблов теракт сифатида қайта тоифаланган.
Иккала айбланувчи ҳам ҳужумдаги айбини тан олишдан бош тортди, бироқ ўт қўйиш ҳолатини инкор этмади.

















