Жамият | 15:47 / 06.02.2023
45047
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг икки нафари эркак, уч нафари аёл бўлган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида"Nexia-3" юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида беш киши ҳалок бўлган.

Қорақалпоғистон ИИВ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 4 феврал куни А-380 Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу автомобил йўлининг “Жаслиқ” аҳоли пунктидан ўтган қисмида содир бўлган.

Маълум қилинишича, "Nexia-3" ҳайдовчиси Қўнғирот тумани йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганида бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Mercedes-Benz" юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Оқибатда “Жаслиқ” посёлкасида яшовчи 5 киши – икки эркак ва уч нафар аёл оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид