Фото: Туркиянинг Хатай вилоятида ишлаётган ўзбекистонлик қутқарувчилар
Туркиянинг жануби-шарқида содир бўлган ҳалокатли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлиб, ўз уйини йўқотган ва яраланган кишилар сони ортиб бормоқда.
Биродар Туркия халқига зилзила оқибатларини бартараф этишда кўмаклашиш мақсадида, кеча, 7 февраль куни Ўзбекистондан иккита самолёт Адана ва Ғозиантеп шаҳарларига гуманитар ёрдам ҳамда қутқарувчилар гуруҳини олиб борди. Этник ўзбеклар кўп яшайдиган ҳудудда қутқарувчилар ўз ишини бошлаб юборди ва етиб келган гуманитар юк эҳтиёжмандларга етказиб берилмоқда.
Туркиянинг жанубий вилоятларида кўплаб ўзбеклар яшайдиган маҳалла ва қишлоқлар мавжуд. Ҳалокатли зилзила айнан улар истиқомат қиладиган ҳудудларга яқин ерда содир бўлган. 15 мингдан ортиқ ўзбек яшайдиган Ҳатай вилоятидаги Овакент қишлоғи энг кўп жабрланган ҳудудлардан бири. Туркия расмийлари билан эришилган келишувга мувофиқ, Ўзбекистондан борган 100 га яқин қутқарувчилар ҳозирда айнан ушбу ҳудудга йўналтирилди ва қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.
Адана шаҳрида жойлашган ўзбеклар уюшмаси раҳбари Усмон Бек Ўзбекистон томонидан кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдириб, қуйидагиларни қайд этди: "Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва бутун Ўзбекистон халқига катта раҳмат! Қийин кунимизда бизни ёлғиз қўймадилар. Бизга гуманитар ёрдам ва қутқарувчилар гуруҳини жўнатишди. Қутқарувчилар оғир аҳволга тушиб қолган кишиларга яқиндан ёрдам кўрсатмоқда. Гуманитар ёрдам ҳам қисқа фурсатларда ўз эгаларига етказилади".
Мавзуга оид
12:40 / 15.11.2024
Навоийда салкам 4 балли ер силкиниши содир бўлди
10:46 / 15.11.2024
Қоидабузарлик қилган ФВВ автомобили ҳайдовчиси жаримага тортилди
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
19:07 / 12.11.2024