Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мазкур муассасаларнинг ўқитиш услублари ва таълимга ёндашувлари унда катта қизиқиш уйғотганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, бу ерда таълим сифати, ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ва мустақил фикрлаш кўникмасини шакллантиришга алоҳида эътибор берилган.

«Бундай илғор амалиёт ўзаро ҳамкорлик учун кенг йўл очади», — деди Саида Мирзиёева.

У таълимни Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона муносабатларнинг муҳим йўналишларидан бири деб атади. Бу соҳадаги ҳамкорлик ёшларнинг билим олиши, дунёқараши кенгайиши ва бир-бирини яқиндан танишига хизмат қилишини қайд этди.