Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йил ҳисобидан 4 январдан 12 январгача бўлган вақт оралиғида атиги 8 марта бюджет даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.
Январнинг биринчи ўн кунлигида бюджет даромадлари 4 трлн 374 млрд сўмни, харажатлар эса 9 трлн 919 млрд сўмни ташкил қилган. Бюджет дефицити 5,5 трлн сўмга тенг бўлган. Яъни харажатлар бу даврда даромадларга нисбатан 2 баробардан кўпроққа ошган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги охирги марта 12 январда харажатлар ва даромадлар ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Шундан кейин вазирликнинг Telegram-каналида маълумотлар берилиши тўхтатилди.
Gazeta.uz'нинг эътибор қаратишича, 2021 йилнинг 8 кунида бюджет тақчиллиги 270,8 млрд сўмни, 2022 йилнинг 8 кунида эса 318 млрд сўмни ташкил қилган. Жорий йилдаги бюджет тақчиллиги (5,5 трлн сўм) эса 2023 йил прогноз қилинган давлат бюджети тақчиллигининг 22 фоизини ташкил этмоқда. (2023 йил учун консолидациялашган бюджет тақчиллигининг чекланган миқдори ЯИМнинг 3 фоизи миқдорида деб белгиланган).
“Ҳукумат экономия режимига ўтиши керак”
Иқтисодчи Отабек Бакиров ўтган йилнинг шу даврида давлат бюджети даромадлари 4 898,0 млрд сўм, харажатлар эса 5 408,9 млрд сўмдан иборат бўлганига эътибор қаратди. Бу йилги харажатлар ўтган йилга нисбатан















