Қирғизистонда чегарачилар ўзбекистонликлардан пул ундираётгани айтилди
Маҳаллий журналист суриштирув ўтказиб, товламачилик фактларини аниқлади.
Қирғизистоннинг «Дўстук» назорат-ўтказиш пунктида чегарачилар Ўзбекистон фуқароларидан пул ундирмоқда. Бу ҳақда қирғизистонлик журналист Шоҳрух Соипов суриштирувига таяниб, 24.kg хабар берди.
Аввалроқ, ўзбекистонликлар Ўш шаҳри аэропортига етиб келиши билан маҳаллий такси ҳайдовчилари томонидан кутиб олиниб, қиммат нархда чегарагача олиб бориш учун машиналарига ўтиришга мажбурланаётгани айтилган эди.
Ушбу муаммони ҳал қилиш учун аэропортда чегарагача олиб борувчи микроавтобуслар фаолияти йўлга қўйилган. Улар йўловчиларни белгиланган нархда назорат пунктига олиб бормоқда. Бироқ, журналистнинг сўзларига кўра, бу билан йўловчиларнинг муаммолари ҳал этилмаган. Маълум бўлишича, қирғиз-ўзбек чегарасида Қирғизистон чегарачилари қўшни давлат фуқароларидан пора талаб қилмоқда.
Ўзбекистоннинг бир қанча фуқаролари улардан қандай қилиб пул ундирилганини айтиб беришган. Уларнинг сўзларини текшириш мақсадида журналистнинг ўзи назорат-ўтказиш пунктига бориб, хорижликларнинг сўзларига ишонч ҳосил қилган.
«Мендан пул талаб қилишди. 100 қирғиз сўми бердим. Бунинг учун мени уришди. Кейин бошлиғи олдига олиб киришди. У мендан 1000 қирғиз сўми сўради. Менда унча пул йўқ дедим, бор-йўғи 200 қирғиз сўми бор дедим. Кейин у 500 қирғиз сўми талаб қилди. Мен пулимни айрибошлаб келдим ва бердим. Кейин қўйиб юборишди», деди чегарани кесиб ўтган ўзбекистонликлардан бири.
Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси ҳам товламачилик фактини тасдиқлаган.
«Менга 50 минг сўм беришим кераклигини айтишди, лекин менда атиги 5 доллар бор эди. Мен уларга бердим ва ўтиб кетдим. Улар очиқчасига пул олишмайди, балки паспорт ичига солишни сўрашади. Паспортда пул бўлмаса, депортация бор деб, порага шама қилиб, кўз қисиб қўйишади. Менга 50 минг сўм қарзим борлигини айтишди. Кейин депортациям борлигини айтишди. Мен 18 ёшдаман ва Қирғизистонга биринчи марта кирганимни айтдим», деди жабрланувчи.
Журналист икки давлат президенти ҳаётнинг барча жабҳаларида муносабатларни яхшилашга интилаётган бир пайтда бу каби фактлар мамлакат имижига соя солаётганини қайд этиб, мутасаддилардан чора кўришни сўраган.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024