Еврокомиссия Европа Иттифоқи ва евроҳудудда рецессия бўлмаслигини маълум қилди
2022 йил охирида иқтисодчилар Европа Иттифоқи ва айниқса Германия учун ёмон вазиятни башорат қилишди. Ижобий тенденциялар эса, энг пессимистик сценарийнинг олди олинишига умид қилиш имконини беради.
Евроҳудуд ва умуман Европа Иттифоқи, катта эҳтимол билан, қишда рецессиядан қочиб қутула олади. Евроҳудуд иқтисодиёти 2022 йилнинг тўртинчи чорагида прогнозлардан фарқли ўлароқ, қисқармади ва жорий йил учун ўсиш 0,9 фоиз даражасида кутилмоқда, дея маълум қилди Европа комиссияси 13 февраль, душанба куни. Евроҳудудда инфляция 5,6 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда (прогноз қилингани - 5,9 фоиз).
Ҳатто 2022 йилнинг кузида ҳам Европа комиссияси, айниқса, Германия учун жуда салбий вазиятни башорат қилган эди. Умуман олганда, Европа Иттифоқи учун ЕК 2023 йилда ўсиш атиги 0,3 фоизни ташкил этишини кутган бўлса, Германия учун ЯИМ 0,6 фоизга қисқариши тахмин қилинган эди. «Кузги прогноздан кейинги қулай тенденциялар жорий йил учун иқтисодий ўсиш истиқболларини яхшилади», - дея қайд этган Еврокомиссия.
Бутун Европа Иттифоқи учун Европа комиссияси энди иқтисодий ўсишни 0,8 фоизга прогноз қилмоқда. Германияда ЯИМ ўсиши 0,2 фоизни ташкил қилади. Фақат Швецияда 0,8 фоизга қисқариши кутилмоқда.
Европа комиссияси янада қулай прогнозларни табиий газ етказиб беришни диверсификация қилиш ва энергия истеъмолини кескин қисқартириш билан боғлади. Натижада, газ омборлари яхши захирага эга бўлиб қолмоқда ҳамда улгуржи газ нархи Россия ва Украина ўртасидаги урушдан олдинги даражага тушди.
Еврокомиссия бу омиллар билан евроҳудудда инфляция прогнозларининг пасайишини боғлади. Асосий инфляция (озиқ-овқат ва энергия нархлари ҳисобга олинмаганда) ҳали энг юқори чўққига чиқмади, бироқ компаниялар оптимистик кайфиятда бўлиб турибди, дея маълум қилди регулятор.
Мавзуга оид
22:44 / 22.12.2024
ЕИ Украинага қарши бошланган урушга уч йил тўлиши муносабат билан Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
16:46 / 16.12.2024
Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 15-пакетини қабул қилди
22:41 / 11.12.2024