Президент «Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Бош прокуратура Олий суд, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда киритади:

  • электр энергияси, газ ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали талон-торож қилиш ҳолатларини ўғрилик жинояти сифатида белгилаш;
  • «Ўзэнергоинспекция»нинг электр энергияси ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш (мансабдор шахсларга нисбатан) ваколатини белгилаш;
  • «Ўзэнергоинспекция» томонидан берилган ёзма кўрсатма ва тақдимномаларни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш.