Жаҳон | 13:52 / 18.02.2023
12199
2 дақиқада ўқилади

Украина бўйлаб ҳаво тревогаси сиреналари ишлаб кетди

Фото: AP

18 февраль куни эрталаб Украина ҳудудининг аксарият қисмида бир соатдан ортиқ давом этган ҳаво тревогаси эълон қилинди

Бир қатор оммавий ахборот воситалари Қора денгиздан учирилган ракеталар ҳақида хабар тарқатди. 

Ғарбий ва бир қатор жанубий вилоятлардан ташқари бутун Украина бўйлаб тревога сиреналари эшитилди.

«2 та тушунарсиз нишон минтақани шимоли-ғарбда тарк этмоқда», - деб хабар берди, хусусан, Миколайив вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Ким. 

Унга кўра, объектлар ғарбга учиб кетган. Харкив ҳарбий гарнизони бошлиғи Сергей Мелник Феодосия вилоятидан ғарбий йўналишда олтита «Калибр» ракетаси учирилганини маълум қилди. 

Хмелницкий ҳарбий маъмурияти раҳбари Гамалий шаҳарда иккита портлаш содир бўлганини хабар қилди.

Украина Қуролли кучлари Бош штабининг Facebook'даги қисқача хабарига кўра, ўтган кун давомида Украина мудофаа кучлари 20 та аҳоли пункти ҳудудларида Россия қўшинларининг ҳужумларини қайтарди. 

«Душман кун давомида 10 та ракета ва 29 та ҳаво зарбаси берди, ялпи ўт очиш реактив тизимидан 69 та ҳужум уюштирди. Россиянинг кейинги ракета зарбалари хавфи бутун Украина бўйлаб жуда юқорилигича қолмоқда», — дейилади хабарда. 

Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида «босқинчиларнинг ҳужумлари Харкив вилоятининг Гряниковка ва Синьковка, Стелмаховка, Червонопоповка ва Креминная — Луҳанскда ва Донецк вилоятидаги Виемка, Федоровка, Дубово-Василевка, Роздоловка, Парасковиевка, Берховка, Бахмут, Ивановское, Часов Яр, Веселое, Водяное, Маринка, Победа, Новомихайловка ва Вуҳледар аҳоли пунктлари ҳудудларида қайтарилди. 

Мавзуга оид