ASUS мутахассислари Zenbook 14 OLEDʼнинг нега OLED дисплейли ноутбуклар орасида намуна эканини, ушбу моделдаги ультрабукнинг дизайни нимани англатишини, турли хил фойдаланиш усуллари бўйича ишлаш сценарийларини тушунтириб беришди.

2021 йилдан бери ASUS бренди OLED технологиясини ўз ноутбукларига фаол равишда интеграция қилмоқда. Зеро, ноутбуклардаги дисплейлар қурилмани сотиб олаётганда танлаш учун асосий омилларидан бири бўлиб келмоқда ва келажакдаги фойдаланувчилар ҳам бунга эътибор қаратади.

Zenbook 14 OLED эса ASUS OLED ноутбукларининг мукаммал вакили бўлиб, у портативлик, нафис дизайн ва кучли қурилмага хос хусусиятлар комбинацияси ҳисобланади. Премиум даражадаги ушбу ультрабук уйда ва офисда ишлаш учун қулай, шунингдек, оилавий дам олиш ва саёҳат қилиш учун универсал тарзда мос келади.

Дизайн: ҳар бир детал учун алоҳида ёндашув

Zenbook 14 OLED эгасининг юқори мавқеини акс эттирувчи мураккаб дизайни билан дарҳол ўзига жалб қилади. Бунга сабаб – ишлаб чиқарувчи томонидан муваффақиятли тарзда танланган устки қисм рангларидир: ультрабук икки хил рангда тақдим этилган – “Денгиз селадони” ва "Ўйчан мовий".

Zenbook 14 OLED дизайнерлари рангларни шунчаки танлашмаган: иккала вариант ҳам ўз мазмунига эга. Демак, оч яшил ранг поклик, тиниқ фикр ва нафисликни – ўз ҳунарини биладиган одамларга хос фазилатларни англатади. Дизайнерларни қуюқ кўк рангга профессионалларнинг кечалари муваффақиятга олиб борадиган фикрлари ва режалари билан ёлғиз қолиш ҳолати илҳомлантирди.

Визуал хусусиятлардан ташқари, Zenbook 14 OLED ихчамлиги ва олиб юриш учун қулайлиги билан ажралиб туради. Шундай қилиб, мустаҳкам алюминий корпусли ультрабукнинг оғирлиги атиги 1,39 кг, қалинлиги эса 16,9 мм. Ушбу портативлик бир жойда ўтирмасликни ва йўлда, учрашувларда ва саёҳатларда кўпроқ вақт ўтказишни афзал кўрадиганлар учун идеал танлов бўлади.

Экран: гўё нима бўлаётганини жонли кўраётгандек бўласиз

Zenbook 14 OLED экрани – ифодалаш учун сўзлар камлик қиладиган хилқатдир. У юқори сифатли, катта ўлчамли, 14 дюймли OLED сенсорли дисплейга эга бўлиб, DisplayHDR True Black 500, юқори контраст ва Pantone Validated томонидан сертификатланган ранг тиниқлигига эга.