Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллиардер Варданян тан олинмаган Тоғли Қорабоғ раҳбари лавозимидан озод этилди
Рубен Варданян ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Тоғли Қорабоғ Республикаси ҳукуматини 3,5 ой бошқарди. Минтақага раҳбарлик қилиш Гурген Нерсисянга ўтади.
Фото: NKR InfoCenter
Тадбиркор Рубен Варданян тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси (Арцах) ҳукумати раҳбари лавозимидан озод этилди. Тегишли фармон 23 февраль, пайшанба куни тан олинмаган республика президенти Араик Арутюнян раислигидаги ҳукумат йиғилишида эълон қилинди.
«Бунча вақт давомида мен ва Рубен Варданян бирга бўлдик, Арцахда ҳам, ташқи дунёда ҳам бўлаётган воқеаларни ҳар куни кузатиб бордик, доимий равишда мавжуд вазиятни ҳал қилиш йўллари ҳақида фикр алмашиб турдик», — деди Арутюнян Варданянга бажарилган ишлар учун миннатдорчилик билдириб. Тан олинмаган республика бош прокурори Гурген Нерсисянга «ТҚР» ҳукуматига раҳбарлик қилиш таклиф қилинди.
Ўтган йил сентябр ойи бошида Варданян Россия фуқаролигидан воз кечгани ва Тоғли Қорабоғга кўчиб ўтганини маълум қилган эди. 4 ноябрь куни у тан олинмаган республика ҳукуматини бошқаришга рози бўлгани маълум бўлди.
Мавзуга оид
14:51 / 19.12.2025
Озарбойжонда Варданянга умрбод қамоқ жазоси бериш талаб қилинди
20:23 / 06.09.2025
Арманистон бош вазири самолёти 30 йил ичида биринчи марта Озарбойжон устидан учиб ўтди
19:15 / 13.03.2025
Қорабоғ собиқ бош вазири Варданян очликни тўхтатди. У 23 кун давом этди
18:56 / 17.01.2025