Ўзбекистон | 08:27 / 26.02.2023
26778
1 дақиқада ўқилади

Давлатобод тумани ҳокими ўринбосари 28 ёшда вафот этди

Унинг ўлимига нафас етишмовчилиги сабаб бўлган.

Фото: Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Наманган вилояти Давлатобод тумани ҳокимининг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Абдурасул Қаюмов 23 феврал куни 28 ёшда вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, у нафас етишмовчилиги сабабли Республика кўп тармоқли шошилинч тиббий ёрдам маркази Наманган филиалида вафот этган.

Маълумот учун, Абдурасул Қаюмов 1995 йил Наманган шаҳрида туғилган. 2018 йил Малайзиянинг LimKokWing ижодий технология университетини (кундузги) тамомлаган.

Бир муддат туман ҳокимлиги инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2022 йил 16 августида Давлатобод туман ҳокимининг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид