Ўзбекистон | 18:21 / 01.03.2023
21819
2 дақиқада ўқилади

Россиянинг Украинага босқини Марказий Осиёда ишончсизлик ҳиссини кучайтирди — Блинкен

«Ахир, қудратли давлат ўз қўшниси чегараларини куч билан йўқ қилишга уринаётган бўлса, уни бошқа давлатларга ҳам шундай қилишига нима тўсқинлик қилиши мумкин? Буни бошқа [қўшни] давлатлар ҳам, АҚШ ва иттифоқчилари ҳам тушунади», деди Энтони Блинкен Тошкентдаги матбуот анжуманида.

Фото: Kun.uz / Нуриддин Нурсаидов

Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Энтони Блинкен 1 март куни ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия-Украина уруши ва унинг минтақа давлатларига таъсири юзасидан фикр билдирди.

«Ташрифим Россиянинг Украинага босқинига бир йил тўлганда амалга оширилмоқда. Уруш бутун дунёга чексиз уқубатлар келтирмоқда. Бу урушдан Марказий Осиё ва Ўзбекистон ҳам зарарни сезмоқда. Шунинг учун Қўшма штатлар 16 миллион долларлик шошилинч озиқ-овқат ёрдами ажратди. Қийинчиликларга қарамай Ўзбекистон халқининг Украинага саховатпешалиги (инсонпарварлик ёрдами юборилгани назарда тутилмоқда) таҳсинга сазовор. Ўзбекистон ҳукумати, шунингдек Россиядан қочган бир неча минг қочқинни ҳам қабул қилди.

Россия босқини бу минтақада янада кенг тарқалган ишончсизлик ҳиссини яратмоқда. Ахир, қудратли давлат ўз қўшниси чегараларини куч билан йўқ қилишга уринаётган бўлса, унинг бошқа давлатларга ҳам шундай қилишига нима тўсқинлик қилиши мумкин? Буни бошқа [қўшни] давлатлар ҳам тушунади, АҚШ ва бизнинг дунё бўйлаб шерикларимиз ҳам тушунади.

Шу сабабли биз Марказий Осиё давлатлари ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлаш тарафдоримиз», дея АҚШ давлат котибининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

 

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид