Бугунги инновациялар ва технологиялар даврида компания ҳажмидан қатъи назар бизнес бошқарувчилари учун қўлларида ишлашга қулай, тезкор ва узоқ ҳизмат қиладиган ускуна бўлиши жуда ҳам муҳим. Чунки қўлланадиган жиҳозлар билан иш барқарорлиги ва ходимларнинг меҳнат самарадорлиги ўзаро чамбарчас боғлиқдир.

ASUS ExpertBook тижорат ноутбуклар серияси эса B2B сегментида етакчилардан бири ҳисобланади. Чунки бу ҳар доим минималистик дизайн, илғор технологиялар, ихчам ўлчамлар, универсал ишлатиш сценарийси ва маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш тизимлари деганидир.

Ихчамлик ва қулайлик муҳим бўлганлар учун идеал

Фото: ASUS 

 

Премиум, ингичка, ўрнатилган параметрлари бўйича кучли 14-дюймли Expertbook B9400 вазни бор-йўғи 880 грамм, қалинлиги эса атиги 14,9 мм. Сериянинг бу флагманини ҳақиқатан ҳам дунёдаги энг енгил ультрабуклардан деб атаса муболаға бўлмайди. У билан ишлаш ҳамма жойда – учрашувларда, йўлда, уйда, диванда қулай. Expertbook B9400 эгасининг чарчашига йўл қўймайди.

Шу билан бирга, бу модель юқори конфигурация билан таъминланган бўлиб, энг мураккаб ва муҳим масалалар ечилаётганда уялтириб қўймайди ва сизнинг биринчи ёрдамчингиз бўлиб қолади. Энг замонавий Intel Core процессори Windows 11 Pro’нинг ишлаш қуввати бутун кунга етади, бизнес-класс кибер ҳимояси, магний эритмасидан тайёрланган юпқа корпус ҳамда бирлаштирилган сув ўтказмас клавиатура фойдаланувчиларга ҳар қандай муҳитда иш юритиш имкониятини беради.

Тез натижалар учун

Фото: ASUS 

 

Ишлаш учун қулай станция – кучли параметрлари туфайли ExpertBook B6 Flip’ни худди шундай тасвирлаш мумкин. ExpertBook B6 Flip ўз эгасининг дунёсини тўғри маънода ўзгартириб юбориши мумкин: 16-дюймли сенсор экран 360° даражага очилиш хусусиятига эга бўлиб, қўлда бемалол планшет сифатида ишлатса ҳам бўлади.