Бу ҳақда Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида депутат Жаҳонгир Ширинов маълум қилди.
“Натижада конституциямиз ҳам мазмунан, ҳам шаклан мутлақо янгиланмоқда. Барчамизга маълумки, агар амалдаги қонун ҳужжати матнини сезиларли ўзгартириш талаб этилса, уни янги таҳрирда баён этиш зарур. Шу боисдан ҳамда киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг сиёсий аҳамияти ва кўламидан келиб чиқиб, кўриб чиқилаётган лойиҳада конституцияни янги таҳрирда баён этиш учун барча асослар етарли.
Шунинг учун ҳам лойиҳанинг номини “Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” эмас, балки “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни деб аташ таклиф этилмоқда.
Ўз навбатида лойиҳанинг таркибий тузилиши ҳам қайта кўриб чиқилиб, Конституциямизга қўшилаётган янги моддаларга мустақил рақамлар берилмоқда”, – деди Ширинов.


















