Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини муҳокама қилди
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирликлари Қамбарота ГЭС-1 қурилиши бўйича музокаралар ўтказди.
Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика вазирлари Таалайбек Ибраев ва Жўрабек Мирзамаҳмудов, Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Жандос Нурмаганбетов ва Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев, шунингдек, қуйи ташкилотларнинг масъул раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди.
Томонлар «йўл харитаси»ни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар ва ҳамкорликнинг асосий тамойиллари бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқдилар.
Учрашув якунлари бўйича лойиҳани амалга оширишга тайёрлашнинг асосий босқичлари келишиб олинди ва навбатдаги йиғилишни шу ой охиригача ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
17:54 / 29.12.2024
Хитой Тибет жанубида дунёдаги энг йирик ГЭСни қурмоқчи. Аҳоли, Ҳиндистон ва экологлар қарши
18:45 / 26.12.2024
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик гидроэлектр станциясини қуради
09:15 / 27.08.2024
Россиянинг Украинага зарбаси натижасида Киев ГЭСга зарар етди
10:46 / 11.06.2024