Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, шу муносабат билан соат 17:00 дан 18:00 га қадар бир неча кўчалар қисман ёпилади.

Кўчалар рўйхати:

«Ўзбекистон меҳмонхонаси» автотураргоҳидан Махтумқули кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўлигача ва ушбу айланма йўл;

Амир Темур хиёбонидан Амир Темур шоҳкўчаси бўйлаб Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасигача;

Амир Темур шоҳкўчаси ва Алишер Навоий кўчаси кесишмасидан Hyatt regency меҳмонхонаси автотураргоҳигача.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.