Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакия Украинага 4 та МиГ-29 юборди
Жами 13 та қирувчи самолёт ваъда қилинган.
Словакия украиналик ҳарбийларга дастлабки тўртта МиГ-29 қирувчи самолётини юборди. Бу ҳақда Словакия мудофаа вазири Ярослав Над маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, транспортировка украинлик учувчилар томонидан амалга оширилган. Самолётлар Украина ҳудудига етиб борган.
«Қолган самолётлар Украинага яқин ҳафталар ичида етказиб берилади», — дея қўшимча қилган Над ва хавфсизлик юзасидан бошқа тафсилотларни очиқламаслигини билдирган. Словакия Украина қуролли кучларига жами 13 та қирувчи самолёт етказиб беришни режалаштирган.
- Словакия ҳукумати Украинага МиГ-29 қирувчи самолётлари етказиб бериш бўйича март ойида қарор қабул қилиб, бундай қарорга келган иккинчи давлат бўлганди. Ўз қирувчи самолётларини Украинага беришга рози бўлган биринчи мамлакат Полша эди, бу давлат ўз қарори ҳақида Словакияникидан бир кун олдин эълон қилганди. Варшава Киевга тўртта МиГ-29 самолёти етказиб бермоқчи.
- Ўз навбатида Словакия мудофаа вазири Ярослав Над қирувчилар етказиб берилиши эвазига мамлакат 849 миллион доллар миқдорида товон пули олиши, бу АҚШдан замонавий ҳарбий техникаларни ҳам ўз ичига олишини айтиб ўтган.
Мавзуга оид
19:16 / 14.01.2026
Украинада яна коррупция можароси: Юлия Тимошенко Рада депутатларини сотиб олишда айбланмоқда
15:27 / 14.01.2026
БМТ: 2025 йил Украинада тинч аҳоли учун энг қонли йил бўлди
13:58 / 14.01.2026
Рада Шмихал ва Федоров бўйича кутилган тайинловларни қўллаб-қувватламади
11:46 / 14.01.2026