Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилоятига янги прокурор тайинланди
Вилоятнинг олдинги прокурори Салом Самадов Бош прокурорга ўринбосар бўлганди.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бектош Раҳимович Сойипов Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Адлия катта маслаҳатчиси Бектош Сойипов 2016 йилгача Жиззах вилояти Зомин тумани прокурори бўлган, кейинроқ Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2021 йил мартидан Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосарига айланган.
2022 йил февралида Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланганди.
2022 йил августидан бери Қашқадарё вилояти прокурори сифатида ишлаб келган Салом Самадов 2023 йил феврал ойида бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
15:27
Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш рўй берди
10:33 / 25.05.2026
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15:09 / 24.05.2026
Қашқадарёда ФВВ ходими дарёга тушиб кетган болани қутқариб қолди
08:32 / 21.04.2026