Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 апрелдан пенсионерлар метродан бепул фойдаланишда гувоҳномасини метро ходимига тақдим этиши лозим бўлади
Жорий йилнинг 1 апрел санасидан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиш вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади.
«Тошкент метрополитени» хабарига кўра, бунинг учун пенсия олувчи йўловчилар метро хизматидан фойдаланиш вақтларида шахсий пенсионерлик гувоҳномасини метро ходимига тақдим этиши лозим.
«Метро хизматидан фойдаланиш вақтида ўзингиз билан пенсионерлик гувоҳномангизни олишни унутманг», дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Бу ҳақда президентнинг 15 март куни тегишли қарори қабул қилинди.
Тошкент метрополитенининг мазкур хизматларни кўрсатиш эвазига олинмай қолган даромадлари Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади.
2017 йилнинг март ойи бошидан Тошкент метрополитенида ҳаракатланиш пенсионерлар учун соат 10:00 дан соат 16:00 гача бепул бўлган. Янгилик 15 мартдан жорий этилганди.
Метрополитен операторига пенсионерлик гувоҳномасини кўрсатган йўловчиларга махсус (бепул), ранги қизил жетон берилган ва улар алоҳида ажратилган турникетдан ўтган.
Мавзуга оид
09:32 / 03.02.2025
Германияда қашшоқлик ёқасида турган пенсионерлар сони ортиб бормоқда
08:18 / 26.04.2024
Ўзбекистонда ишлаётган пенсионерлар сони маълум қилинди
20:09 / 07.01.2024
Тошкентда метро поезди техник носозлик сабабли тўхтаб қолди
19:24 / 05.01.2024