Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вилоят ҳокимлари ва элчилар 7 млн хорижий ва 15 млн ички сайёҳларни жалб қилиши белгиланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакат туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Жорий йилда вилоят ҳокимлари ва элчилар 7 миллион хорижий ва 15 миллион ички сайёҳларни жалб қилиш, экспортни 2,5 миллиард долларга етказиш устида аниқ режа ва мажбурият билан ишлашлари шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Президент топшириғига кўра, туроператор, меҳмонхона, транспорт корхоналари, олийгоҳлар вакиллари билан бир неча бор учрашиб, уларнинг муаммолари ва таклифлари ўрганилди.
Ўрганишлар кўрсатганидек, туристларни фаол жалб қиладиган жойлар ҳақида контент кам, бори ҳам қизиқарли эмас, сайёҳларни 4-5 кун олиб қоладиган турпакетлар етишмайди. Йўл чипталарини 3-6 ой олдиндан брон қилиш, сотиб олишда ноаниқликлар жуда кўп. Музей, театр, маданият масканлари туризм дастурлари билан боғланмаган, уларнинг ишлаш вақти ҳам сайёҳлар талабидан келиб чиқмаган.
Давлат раҳбари соҳа мутасаддилари шу ва бошқа камчиликлар билан тизимли ишламаётганини танқид қилди ва кескин ўзгариш қилиниши зарур бўлган йўналишларни кўрсатиб ўтди.
Мавзуга оид
18:35 / 09.02.2026
Британия туроператори Пекин - Тошкент йўналиши бўйича люкс поездини йўлга қўяди
14:30 / 03.02.2026
Элчихоналарда маданият ва туризм бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади
20:47 / 30.01.2026
Ўзбекистон мазали таомга эга давлатлар рейтингидан тушиб кетди
15:39 / 28.01.2026