Қуйида Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди ва бошқа судлар томонидан инсониятга қарши жиноятда айбланган давлат раҳбарлари эслаб ўтилади. Улар орасида мусулмонларни қиришда, араб бўлмаганларни оммавий ўлдиришда айбланганлар, шунингдек Адолф Ҳитлернинг вориси ҳам бор. Айбланганлардан бири эса шерикларини олиб, ўз ихтиёри билан Ҳаагага йўл олган.

Умар ал-Башир
Судан президенти (1993 – 2019 йиллар)

Умар ал-Башир, Суданнинг 1989-2019 йиллардаги диктатори — у ХЖС ҳибсга олишга ордер чиқарган дастлабки амалдаги давлат раҳбари бўлган. Ҳозирда ушбу сиёсатчи ўз ватанида судни кутмоқда.
Фото: Al Jazeera English

Нимада айбланган: Башир амалда 1989 йилдан буён Суданни бошқара бошлаган. Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди 2009 йил уни ҳибсга олишга ордер беради ва бу Нидерландиядаги суд томонидан амалдаги давлат раҳбарларига чиқарилган биринчи ордер эди. У инсониятга қарши жиноят, индивидуал ва оммавий одам ўлдириш, ноқонуний депортация, қийноқ, зўрлаш, шунингдек, ҳарбий жиноятларда айбланади.

Бу айбловлар 2003 йил Дарфурдаги можаро бошланиши билан боғлиқ эди. Прокурорларга кўра, Башир Судан ғарбидаги бу ҳудудда араб бўлмаган миллатларни онгли равишда қирган. Шундай бўлса-да, унга нисбатан қатағон айблови қўйилмаган.

Суданлик ҳарбий Дарфурдаги Хангала қишлоғи харобаларида. 2004 йил 27 август
Lynsey Addario / Getty Images

Суд таъқиби: Судан ҳам АҚШ, Хитой ва Россия каби Рим статутини имзоламаган давлат бўлгани учун Халқаро жиноят судининг мамлакат президентини топшириш сўровини рад этади. Судан ҳукумати позициясини Араб давлатлари лигаси ва Африка кенгаши қўллаб-қувватлайди. Улар Халқаро жиноят судини икки томонлама стандартлар ва ирқчиликда айблайди.

Умар ал-Башир уни қўлга олишга ордер берилганиден кейин ҳам кўп марта чет элга чиққан. Хусусан, Хитой ва Россияга борган, Владимир Путин билан кўришган. Бундан ташқари, Башир Рим статутини ратификация қилган давлатларга ҳам борган, лекин уни ҳибсга олишмаган.