Юлдуз Усмонова: “Олдин кўп унвон олгансан, дейишади. Мени унвонларим билан қўшиб қон қустиришган”
Қўқонда “Конституция ўзимизники” тарғибот тадбири ўтказилди. Унда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова сўзга чиқиб, машинасида жойнамоз топилгани учун бир ярим ой ҳисоб бергани ҳамда оғир кунларни бошдан ўтказгани ҳақида гапирди.
“Олдин менинг бошим ғамдан чиқмас эди. Халқнинг ҳаққини талаб қилиб ҳам бошимда ёнғоқ чақилган. Мен тенгилар билади буни. Ҳар ким динини куйлагиси, динида яшагиси келади. Лекин у пайтда қийин эди. “Иймон” ашуласини айтмайман деб сўз бердим, имзо қўйдим. Балки 3-4 йил саҳнага чиқмасман, аммо айтаман дегандим, анча йил чиқмай кетдим.
Ҳақиқат бор, лекин ҳақиқатни ҳимоя қилсанг бор. Рўшнолик, омон-омонлик бор, агар сен у учун курашсанг, қийматини билсанг бор. Сиз ўша пайти роса унвонлар олгансиз-ку, дейишади. Мени унвонларим билан қўшиб, қон қустиришган.
Депутатлик пайтимда фарғоналик бир депутат одам олдимда ўтирарди. “7 ойдан бери халқ ойлик олмаяпти”, деганидан кейин ўлигини ҳам, тиригини ҳам кўрмадим шу одамнинг.
Машинамда жойнамоз кўриб қолишгани учун бир ярим ой ҳисоб берганман. Дўппи кийганнинг ҳам боши балога қолган. Нечта одам етмади бугунги кунга. Нечтаси туҳматларга қолиб, Қорақалпоғистоннинг чўлидаги қамоқхонада йўқ бўлиб кетди. Намоз ўқигани учун туҳматга қолгани қанча. Бугун масжидларимизда азон ўқиляпти. Азон чақирилган юртда барокат доим бўлади. Бугун эркин нафас оляпмиз. Тўғонни бирдан очиб юборса, тошқин бўлади. Секин-секин берса, инсон озодликка ўрганади.
Ҳаётда камчиликсиз ҳеч бир давлат йўқ. Лекин бугун эркинлигимизнинг қийматини билайлик. Мозоримиз ҳам, бозоримиз ҳам шу ерда. Шунинг учун, бу кунлар – эркинлик, одиллик бизга керак”, — деди Юлдуз Усмонова.
Халқ артисти конституциявий ислоҳoтларга бефарқ эмаслигини таъкидлаб, жамоатчиликни референдумда фаол иштирок этишга чақирди.
Тарғибот тадбирлари ҳудудларда давом этмоқда.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия банки 2022 йил кузидан бери биринчи марта асосий ставкани пасайтирди
Жаҳон | 12:28
-
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой транспорт факултети очилди
Ўзбекистон | 12:02
-
ЕИ ва БМТ АҚШни ХЖC судяларига қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
Жаҳон | 11:52
-
Ҳали Фаластинда ҳам имкон бор. Осиё саралашидаги интригалар
Спорт | 11:35
Мавзуга оид

21:49 / 26.02.2025
Трамп тарафдорлари Конституцияни ўзгартиришни режалаштирмоқда

18:14 / 11.12.2024
Конституциявий суд прокурорларнинг иккита ваколатини бекор қилишга чақирди

07:03 / 27.08.2023
Мустақиллик байрами арафасида таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳалари ходимлари мукофотланди

15:38 / 10.04.2023