Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки иштирокида Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия лойиҳаси амалга оширилади
Президент томонидан «Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Ҳужжат билан Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари тасдиқланмоқда.
Уларда қуйидагилар назарда тутилган: қурилиш молларини (иссиқлик изоляция материаллари, қувурлар, эшик ва ойна ромлари, қурилиш материаллари) ва ускуналарни (қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, иситиш тизими, иситиш қозонлари ва ҳ.к.) сотиб олиш; қурилиш-монтаж ишлари; энергия аудит хизматлари.
«Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасини амалга ошириш учун Жаҳон банкининг кенгаши томонидан Ўзбекистонга 30 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан 143 млн АҚШ доллари миқдорда қарз маблағларини ажратиш маъқулланган. Лойиҳа доирасида мактабгача, мактаб ва соғлиқни сақлаш соҳаларида 800 дан зиёд муассасаларни модернизация этиш режалаштирилган.
Лойиҳани амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланган бўлиб, унга кўра 2023 йил май ойига қадар лойиҳа доирасида реконструкция (модернизация) қилиниши кўзда тутилган объектлар рўйхатини шакллантириш белгиланган.
Мавзуга оид
08:50 / 13.07.2026
Хитой энергия соҳасида янги жаҳон рекордини ўрнатди
10:35 / 10.07.2026
Жаҳон банки Ўзбекистон учун энг истиқболли уч соҳани санади
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
10:30 / 04.07.2026