Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метроси ерусти бекатлари номи учун овоз бериш ўтказилади
Пойтахт метрополитени ерусти бекатлари номи учун овоз бериш жараёни ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
2022 йил 5-11 декабр кунлари Транспорт вазирлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан geonom.tashkent.uz сайтида шаҳар метрополитени ерусти линиясининг «Дўстлик-Қўйлиқ» ва «Олмазор-Сергели» йўналишларидаги 19 та бекатига ном бериш бўйича таклифлар йиғилган.
Қайд этилишича, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги таниқли олимлар, тарихчилар, филологлар, топонимистлар ва бошқа соҳа мутахассис-экспертлари, ОАВ вакиллари, блогерлардан иборат ишчи гуруҳ «Географик объектлар номлари тўғрисида»ги қонун талаблари асосида ҳамда давлат тилида топонимлар ёзилиши белгиланган қоидаларига мувофиқ, келиб тушган таклифлардан ҳар бир бекат учун энг мос номни танлаб олган.
Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрлаш давомида маҳаллий аҳоли фикрини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳлини овоз бериш йўли билан ушбу жараёнда иштирок этишга таклиф қиляпти.
Овоз бериш жорий йилнинг 4 апрел кунидан 18 апрелига қадар давом этади.
Метро бекатлари номлари бўйича ўтказилган овоз бериш натижалари Транспорт вазирлигига тегишли таклифларни тайёрлаш ва кейинчалик уларни Вазирлар Маҳкамасига қарор қабул қилиш учун киритишга тақдим этилади.
Овоз бериш учун ҳавола: geonom.tashkent.uz
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026