Жаҳон | 09:07 / 05.04.2023
7359
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети ажратяпти

Қўшма Штатлар Украинага янги 2,6 миллиард долларлик (2,3 миллиард евро) ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. 

Фото: US Army

АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, пакет икки қисмдан иборат. 

Биринчиси, 2,1 миллиард долларга (1,9 миллиард евро) Украина Хавфсизлик ташаббуси (USAI) томонидан молиялаштирилади, у қуролни АҚШ армиясининг захираларидан  олмайди, балки ишлаб чиқарувчиларга буюртма беради. USAI доирасида Украина бошқа нарсалар қаторида NASAMS мобил ҳаво мудофаа тизимлари, ҳаво кузатуви радарлари ва танкка қарши Javelin тизимлари учун қўшимча ўқ-дорилар олади.

Қолган маблағ, биринчи навбатда, ўқ-дорилар учун мўлжалланган бўлиб, АҚШ раҳбарига фавқулодда вазиятларда АҚШ захираларидан қурол тақдим этиш имконини берувчи Қуролларни қисқартириш бўйича президент ташаббуси ҳисобидан келади. 

Етказиб бериладиган техникалар орасига Patriot зенит-ракета тизимлари ва HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимлари учун қўшимча ўқ-дорилар киради. 

Пентагон раҳбари Ллойд Остиннинг сўзларига кўра, йил давомида Қўшма Штатлар Украинага 32 миллиард доллар (29,3 миллиард евро) миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатган, иттифоқчилар томонидан 20 миллиард доллардан (18,3 миллиард евро) кўпроқ маблағ ажратилган.

Мавзуга оид