Жаҳон | 09:52 / 08.04.2023
11755
2 дақиқада ўқилади

Саакашвили: Гуржистондан ташқарида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, тез орада ўламан

Гуржистон собиқ президенти Politico нашрига йўллаган мактубида АҚШ, Европа Иттифоқи ва халқаро ҳамжамиятни «ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсани қилишга» чақирган.

Михаил Саакашвили / Фото: Reuters

Гуржистон собиқ президенти Михаил Саакашвили касалхонада ўлаётгани ҳақида ёзди ҳамда АҚШ, Европа Иттифоқи ва халқаро ҳамжамиятни унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсани қилишга чақирди. Гуржистон собиқ раҳбарининг мурожаати 7 апрель, жума куни Politico нашри томонидан чоп этилган.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, агар унга мамлакат ташқарисида тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаса, тез орада вафот этиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

«Менинг ўлимим Гуржистондаги сиёсий бетартибликка олиб келиши мумкин», деди Саакашвили. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, ўлими «албатта Путиннинг ғалабаси деб ҳисобланади» ва «минтақадаги ва эҳтимол дунёдаги Россия империализмига қарши тура олмайдиган барча раҳбарлар учун кучли рамз бўлиб хизмат қилади».

Гуржистон собиқ раҳбарига кўра, АҚШ Конгресси, Жо Байден маъмурияти ва ЕИ уни олигарх, Грузия собиқ бош вазири Бидзина Иванишвили ва унинг шерикларига қарши санкциялар, шунингдек, иқтисодий эмбарго, молиялаштириш ҳамда виза чекловларини тўхтатиб қўйиш орқали озод қилишлари керак.

Агар унинг озод этилишига эришилса, бу нафақат «Путинга яна бир зарба бўлади, балки АҚШ ва Европа демократия, одоб-ахлоқ ҳамда адолат ғояларига содиқ қолиши ҳақида кучли сигнал беради», дейилади мактубда. «Бир пайтлар президент Байден айтганидек, мен ишонишим мумкин бўлган идеаллар», - дея қўшимча қилди Михаил Саакашвили.

Сиёсатчининг айтишича, ҳибсда у мунтазам равишда - жисмоний ва руҳий қийноқларга дучор бўлган, оғир металлардан заҳарланиш аломатлари бор. Гуржистон собиқ президенти 20 дан ортиқ оғир касалликлардан азият чекаётганини тан олди, уларнинг барчаси, унинг сўзларига кўра, ҳибсда янада оғирлашиб кетган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда