АҚШ Давлат департаменти: WSJ журналисти Россияда ноқонуний ушлаб турилибди
Вашингтон Кремлнинг мустақил журналистларга босимини қоралади. Эван Гершкович Россияда жосусликда айбланиб ҳибсга олинган.
АҚШ Давлат департаменти The Wall Street Journal (WSJ) мухбири Эван Гершковичга «Россияда ноқонуний ушлаб турилган» мақомини берди. Бу ҳақда АҚШ ТИВ вакили Веданта Пателнинг 10 апрель, душанба куни Давлат департаменти сайтида чоп этилган баёнотида айтилади.
«Журналистика жиноят эмас. Биз Кремлнинг Россияда мустақил овозларни бостиришда давом этаётганини ва ҳақиқатга қарши олиб бораётган урушини қоралаймиз», - дейилади баёнотда. Бундан ташқари, Давлат департаменти Москвани яна бир бор Россия суди томонидан 2020 йил июнь ойида жосуслик учун қаттиқ тартибли колонияга 16 йилга озодликдан маҳрум этилган Пол Уиланни озод қилишга чақирди.
«Ноқонуний ушлаб турилган» мақоми Вашингтон уни озод қилиш учун қўшимча механизмлардан фойдаланиш имконини беради. Хусусан, у олинганидан сўнг, Америка фуқаросини алмашиш бўйича музокаралар олиб бориш мумкин.
Аввалроқ Россия мустақил ОАВ журналистлари ва жамоат арбоблари Гершковични озод қилишга чақирган очиқ хат эълон қилган эди. Хатни имзолаганлар орасида Сергей Пархоменко, Александр Плюшчев, Жанна Немцова, Михаил Зигар, Галина Тимченко, Тихон Дзядко, Сергей Смирнов, Татяна Фельгенгауэр ва бошқа мустақил оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ва журналистлари, шунингдек, жамоат арбоблари бор.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистондан ерости қувури орқали Ўзбекистонга бензин ташиган шахслар ушланди
Ўзбекистон | 19:13
-
Apple яна дунёнинг энг қиммат брендлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади
Жаҳон | 18:36
-
Тухум етиштириш кооперацияси учун 50 миллион доллар йўналтирилади
Ўзбекистон | 18:35
-
Ўзбекистон 2024 йилда газ импортини 2,4 баробарга оширди
Иқтисодиёт | 18:08
Мавзуга оид
16:55
Трамп АҚШнинг бошқа давлатларга ёрдамини 90 кунга тўхтатди
10:09
Трамп чегарада фавқулодда ҳолат эълон қилди ва Капитолийга бостириб кирганларни афв этди
08:38
Трамп ўз инаугурациясида бир қатор радикал ташаббусларни эълон қилди
21:35 / 20.01.2025