Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон фуқароларининг Украинадаги урушда иштироки бўйича 10 та жиноий иш қўзғатилди
Улар ким тарафда жанг қилгани маълум эмас.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) мамлакат фуқароларининг Украина ҳудудидаги урушда иштироки бўйича 10 та жиноий иш терговини олиб бормоқда. Бу ҳақда КазТАГ нашри департамент матбуот хизматига таяниб хабар берди.
МХҚ бошқа тафсилотларни, жумладан, иш бўйича айбланувчилар ҳақида маълумотларни ошкор қилмаган. Қозоғистон фуқаролари ким тарафда жанг қилгани ҳам маълум эмас.
Қозоғистон Жиноят кодексига кўра, хориждаги қуролли можароларда қатнашиш 5 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
2022 йил сентябрь ойида Владимир Путин Россия Қуролли Кучлари ва «бошқа қўшинлар» таркибида хизмат қилиш учун шартнома имзолаган хорижликлар Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиши мумкинлиги ҳақидаги қонунни имзолаган эди.
Аввалроқ, «Азаттиқ» радиоси «Вагнер» ХҲК таркибида Россия томонида Украинада жанг қилган бир неча Қозоғистон фуқаролари ҳақида хабар берди. Нашрнинг қайд этишича, улар орасида кўнгиллилар ҳам бор.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
20:44 / 26.06.2026
«Қамалда яшаяпмиз». Қримдаги вазият оғирлашмоқда
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
23:05 / 25.06.2026