Словакия Украинага яна 9 та МиГ-29 қирувчи самолётини топширди
Словакия Россия агрессиясидан ҳимоя қилиш учун қолган тўққизта МиГ-29 қирувчи самолётини Украинага топширди, деди Словакия мудофаа вазири Ярослав Над Facebook’да.
Самолётлар энг юқори хавфсизлик чоралари билан қуруқлик орқали ташилди, бу муҳим ва мураккаб логистика операцияси эди, деб ёзади у.
Словакиянинг яна 4 та МиГ-29 қирувчиси март ойида Украинага топширилганди.
Наднинг сўзларига кўра, Украина ҳарбийлари бу самолётларни ўзлари таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Словакия Киевни қирувчи самолётлар билан таъминлаган биринчи давлат бўлди.
Аввалроқ Германия ҳукумати Полшага Украинага бешта МиГ-29 қирувчи самолётини етказиб беришга рухсат берганди.
Полша томони Германиядан тегишли рухсат сўраган эди, сабаби самолёт илгари Варшавага собиқ ГДР арсеналидан ўтказилган эди.
Германия мудофаа вазири Борис Писторус бу қарорни олқишлади. Унинг сўзларига кўра, бу «Германияга таяниш мумкин» эканлигини кўрсатади.
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024