Аслида бу кўпчилигимиз юрган, юраётган ва юрадиган йўллар. Бу йўлларнинг сифатини стакан тўла сувнинг тўкилмаслиги билан баҳолаш тугул, ақалли идишдан сувни эплаб ича олмайсиз. Эътирозлар бўлса, бемалол тажриба қилиб кўришингиз мумкин. Ичаётган сувингиз ё томоғингизга тиқилади, ёки ярми эгнингизга тўкилади.

Биз ҳаракатланиб бораётган бу йўл Марказий Осиёнинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлатларидан ўтувчи ҳамда халқаро дея тоифаланувчи М-39 трассаси. Яъни республиканинг шимолий ҳудудларини жануб билан туташтирувчи магистрал йўл. Ўзимизникилар ҳам, Осиёнинг жанубий минтақаларига мамлакатимиз орқали ўтиб-қайтувчи хорижликлар ҳам шу йўлдан юради. Ўзбекистон йўллар сифати бўйича дунё рейтингига киритилмаганини ўтган лавҳаларимизда ҳам маълум қилгандик.

Йўлнинг тоифаси, мақоми ва аҳволи бир-бирига қанчалик мутаносиб? Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг расмий сайтида автомобиль йўлларининг ҳолатини кўрсатувчи очиқ электрон харита ишлаб турибди. Статистик рақамларда М-39 халқаро трассасининг Тошкент вилоятидан ўтувчи 65 км қисмидан 54,2 кми, яъни 83 фоизи қониқарли, 5,9 км қисми таъмирталаб, 5 кми эса таъмирланаётгани ёзилган.

Харита онлайнлигини ҳисобга олсак, биз йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганининг гувоҳи бўлмадик. “Қониқарли” даражаси ҳам йўлнинг қайси сифатига қараб берилиши қизиқ. Чунки Сирдарё томон юрарканмиз, рисоладагидек йўл деярли йўқ. Улар ямалган, нотекис, чуқурчали, ҳатто трасса бордюрлари ҳам ҳар 5–10 кмда турлича ўрнатиб ташланган. Йўлларимиз аниқ бир концепция доирасида қурилмагандек, ҳар жойда ҳар хил стандарт.

Сирдарё вилоятига етиб келдик. М-39 йўлининг 56-кми. Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг расмий сайтига яна юзлансак, халқаро йўлнинг бу вилоятдан ўтган 44 кмидан 43 км қисми қониқарли дея